Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Каталониянинг ҳаракатларига кескин муносабат билдирди
Германия ҳукумати Каталония парламентининг мустақиллик тўғрисидаги бир томонлама декларациясини тан олмайди. Бу ҳақда ГФР ҳукумати расмийси Штеффен Зайберт маълум қилди.
«Испаниянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги дахлсиздир ва шундай бўлиб қолади. Бир томонлама эълон қилинган мустақиллик асосидаги бошқарув ҳуқуқ бузилишидир. Федерал ҳукумат бундай бошқарувни тан олмайди», — дейилган хабарда.
Бугун, 27 октябрь куни Каталония парламенти минтақа Испаниядан мустақил бўлганини расман тасдиқлайдиган резолюцияни имзолади. Бир соат вақт ўтиб Испания Сенати Конституциянинг 155-моддасини қўллашни маъқуллади. Бу моддада мухтор ҳудуд мамлакатдаги тартибга дахл қилган пайтда мухторият ҳуқуқи тўхтатилиши белгиланган. Шу тариқа, сенат Каталония мухторияти раҳбариятини ҳокимиятдан четлаштириб, минтақада Мадриднинг бевосита бошқарувини жорий этиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.
Каталония парламенти мустақиллик эълон қилиши ортидан дарҳол АҚШ, Украина ва Буюк Британия давлатлари Испания ҳукуматини қўллашини маълум қилиб чиқишди.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
11:51 / 31.01.2026
Германияда жамоат транспортида иш ташлашлар кутилмоқда
15:26 / 29.01.2026
Германия Украинага 33 та мобил иссиқлик электр станцияси юборади
13:55 / 29.01.2026