Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018 мукофот жамғармаси эълон қилинди
Фото: FIFA.com
Россияда 2018 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 400 млн долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда ФИФА матбуот хизмати.
Турнирнинг мукофот жамғармаси Калькуттада ўтказилган ФИФА кенгашида тасдиқланди.
Бразилиядиа ўтказилган ЖЧ-2014 мукофот жамғармаси 358 млн долларга тенг эди. Мусобақада ғолиб чиққан Германия 35 млн доллар, финалчи Аргентина 25 млн доллар, бронза медали эгаси Нидерландия 22 млн доллар мукофот олган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 ўйинлари 14 июнь - 15 июль кунлари Россиянинг 11та шаҳри: Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи ва Екатеринбургда ўтказилади.
Мавзуга оид
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
19:58 / 29.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига талаб рекорд даражага етганини эълон қилди
21:16 / 18.12.2025