08:16 / 28.10.2017
18654

Amazon асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одами мақомини қўлга киритди

Amazon онлайн-ритейлери асосчиси Жефф Безос сўнгги йилларда дунёнинг энг бой одами деб эътироф этиб келинувчи Microsoft асосчиси Билл Гейтсни доғда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда Bloomberg ва Forbes нашрлари хабар бермоқда

Amazon акциялари 13 фоизга қимматлагандан кейин Безоснинг давлати бир кун ичида 10 млрд долларга кўпайди. Бу эса компания чораклик ҳисоботни чоп этгандан кейин юз берди. Компания эришган кўрсаткичлар таҳлилчилар кутаётганлардан юқори бўлган. 

Bloomberg маълумотларига кўра, бизнесменнинг бойлиги 93,8 млрд долларга етган.  Forbes талқинича, бу қиймат 93,1 млрд долларни ташкил қилмоқда. 

Безос июлда ҳам бир фурсатга дунёнинг энг бой одамига айланганди, бироқ бир неча соат ўтиб Гейтс яна ундан ўзиб кетганди.

Август ойида Гейтс 2000 йилдан кейинги энг катта хайр-эҳсонни амалга оширганди. У бу мақсадда 4,6 млрд долларидан воз кечган.  

Top