Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Саудия Арабистонида тўйга келган меҳмонларга "айфонлар" совға қилинди
Фото: Mark Lennihan/AP
Саудия Арабистонида ўтган никоҳ тўйи видеоси Twitter, Instagram ва YouTube’нинг Яқин Шарқдаги фойдаланувчилари орасида оммавийлашмоқда. Видео интернет ресурсларда шу ҳафтада жойлаштирилган.
Мисрнинг El Bashayer нашрининг маълум қилишича, видео муаллифлари унга берилган изоҳда тўйга келган меҳмонларнинг ҳар бирига янги iPhone 8 смартфонлари совға қилинганини маълум қилишган. Айнан шу ҳолат кўплаб фойдаланувчиларни ўзига жалб қилган.
Видеода тўйда хизмат қилган официантлар патнисларда "айфонлар" қутиларига ўхшаш кўплаб қутиларни тўйхонага олиб киришаётганини кўриш мумкин.
Таъкидланишича, ниқоҳ тўйи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган. Кўплаб фойдаланувчилар тўй эгаларини бундай исрофгарчилик учун танқид қилишган.
Бироқ тўйда бўлган меҳмонлардан бирининг Al Bawaba интернет-нашрига маълум қилишича, аслида қутиларда смартфонлар эмас, ширинликлар тўплами бўлган. Манбанинг таъкидлашича, бундай ширинликларнинг меҳмонларга тортиқ қилиниши анъанавий ҳол бўлиб, меҳмондўстлик ифодаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
14:02 / 02.12.2025
РФ ва Саудия Арабистони визани бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолади
12:55 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўрта тиббиёт ходимларини ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади
19:00 / 29.11.2025