Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди
Фото: ЎзА
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май кунлари Туркманистонга ташрифи чоғида Тошкентда Махтумқули номидаги кўча ва унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилгани, Ашхобод боғини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилаётганини қайд этган эди.
ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбари 28 октябрь куни пойтахтнинг Яшнобод туманида қуриб битказилган «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди.
Шавкат Мирзиёев ҳудудларга ташрифи чоғида шаҳар ва қишлоқларда яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, инсон саломатлиги ҳамда атроф-муҳит учун фойдали бўлган дарахт ва буталар турини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Бундай боғлар бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий меъморчилик талаблари асосида бунёд этилиб, мавжудлари реконструкция қилинмоқда.
Умумий майдони 10 гектардан ортиқ бўлган ушбу сайлгоҳга кираверишда катта фаввора қурилган. Боғдаги хушманзара дарахтлар, замонавий ўриндиқлар ва бошқа қулайликлар киши кайфиятини чоғ қилиб, атроф-муҳитга сўлимлик бахш этади.
Президент сайлгоҳ атрофи, унга туташ ҳудудларни янада ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025
Бердимуҳамедов Мирзиёевга Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида туя ва бўталоқ совға қилди
19:30 / 22.08.2025