Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида 13 полициячи ҳалок бўлди
Афғонистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Қундуз вилоятида «Толибон» жангарилари билан навбатдаги тўқнашув вақтида 13 нафар полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Пажвак» агентлиги маҳаллий амалдорга асосланиб хабар берди.
Жангарилар билан тўқнашув якшанбага ўтар кечаси Хонобод тумани ҳудудида рўй берган. Туман раҳбари Ҳайатулла Амирийнинг маълумот беришича, маҳаллий вақт билан тунги соат 03:00 атрофида жангарилар полиция постига ҳужум қилган.
«Назорат-ўтказув пунктида жами 14 полициячи бўлган. Улардан бири қочиб қутулишга муваффақ бўлган, қолганлари ҳалок бўлган», — деган манба.
Жангарилар қуроллар ва Humvee автомобилини олиб кетишган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026