Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дутерте: "кимдир" Ким Чен Инни музокаралар ўтказишга кўндириши керак
Фото: Reuters
Филиппин президенти Родриго Дутертенинг баёнот беришича, "кимдир" КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан суҳбатлашиб, уни музокаралар столига ўтиришга кўндириши лозим. Бу ҳақда GMA News портали хабар бермоқда.
"Барча давлат раҳбарлари уни хавфли инсон демоқда. Эсдан чиқармаслик керакки, у ўз халқининг етакчиси. У ўзини ким деб эълон қилмасин, у билан кимдир гаплашиб кўриши керак. Америка, Япония, Ж.Корея Ким Чен Ин билан мулоқот қилиб, уни музокаралар даврасига ўтиришга кўндирса яхши бўларди", — деган Дутерте Японияга ташрифи арафасида.
Филиппин президентининг Японияга сафари 31 октябрга қадар давом этади. Бу Дутертенинг ушбу мамлакатга амалга ошираётган иккинчи ташрифидир.
Мавзуга оид
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
21:08 / 04.11.2025