09:00 / 30.10.2017
4978

«Малага» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

«Малага» Испания примерасининг 10-тури доирасидаги учрашувда «Сельта»ни мағлубиятга учратди. Малагадаги «Ла-Росаледа» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Адриан Гонсалес биринчи бўлим охирларида учрашувдаги ҳисобни очди. Яго Аспас 76-дақиқада жавоб тўпини киритди. Ресио орадан етти дақиқа ўтиб пенальтини аниқ амалга оширди ва мезбонларга ғалаба келтирди.

«Малага» мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди ҳамда Испания примераси турнир жадвалининг 19-ўрнида бормоқда. «Сельта» 11 очко билан 13-поғонада.

Малага – Сельта 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 
1:0 – 45 Гонсалес, 1:1 – 76 Аспас, 2:1 – 83, пенальти Ресио.
Малага – Роберто, Росалес, Эрнандес, Бесс, Хуанкар, Ресио, Гонсалес, Кеко(Онтиверос, 80), Аньор (Эн-Несири, 76), Чори Кастро (Ролон, 90), Пеньяранда.
Сельта – Бланко, Мальо (Гвидетти, 84), Кабраль, Гомес, Кастро, Эрнандес, Лоботка (Хосабед, 80), Васс, Аспас, Макси Гомес, Систо.
Огоҳлантиришлар: Мальо (15), Эрнандес (34), Чори Кастро (62), Кабраль (82), Аспас (90).

Top