Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Орол балиқларидан 99 таом» фестивалида балиқдан 112 хил таом тайёрланди
Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида икки кун давомида «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» халқаро экофестивали, шоирлар Бердақ ва Ажиниёз халқаро шеър ва мусиқа фестивали, «Орол балиқларидан 99 таом» гастрономик фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.
Тадбирнинг иккинчи куни Мўйноқ туманида давом этди. Тумандаги «Мадели» ОФЙ ҳудудидаги «Кўк сув» кўли бўйида «Орол балиқларидан 99 таом» гастрономик фестивали бўлиб ўтди.
Ажойиб манзарага эга «Кўк сув» кўли бўйи ҳақиқий байрамга айланди. Тадбир иштирокчилари моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган балиқ таомларининг, миллий ҳунармандчилик, қўл меҳнати намуналарининг кўргазмалари билан танишди. Катерларда сайёҳат қилиб, санъат усталарининг концерт дастурини томоша қилишди.
Шу муносабат билан ўтказилган танловга Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти жамоат овқатланиш корхоналаридан 70 дан ортиқ ошпаз, касб-ҳунар колледжларида пазандалик соҳаси бўйича таълим олаётган ўқувчи ёшлар, уй бекалари ўзларининг балиқдан тайёрланган 112 турли таоми билан қатнашди.
Мавзуга оид
17:24 / 01.01.2026
Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ташкил этилади
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
07:35 / 22.11.2025
Канадада бўри балиқчи тўридан фойдаланиб балиқ овлагани видеога тушди
20:58 / 02.11.2025