Жаҳон | 19:20 / 30.10.2017
17895
1 дақиқада ўқилади

Пучдемон қаердалиги маълум бўлди

Фото: AP

Каталония женералитетининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ва ишдан бўшатилган бошқа амалдорлар Брюсселга келган. Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Тахмин қилинишича, улар ўз ҳолатлари бўйича яқин вақт ичида баёнот беришади.

Пучдемоннинг Instagram тармоғидаги обуначилари у қўйган охирги сурат - осмон суратини тушунишга уринишмоқда. У бу суратни Брюселда туриб саҳифасига жойлаштиргани айтилмоқда.

Бундан аввалроқ Бельгия бош вазири Шарль Мишель Пучдемонга бошпана берилиши масаласи кун тартибида турмагани ҳақида айтиб ўтганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид