16:58 / 31.10.2017
15307

Стоматология институтида факультетлар сони ошди

Фото: ЎзА

Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон  «Ўзбекистон  Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Norma.uz’нинг ёзишича, ҳужжат билан Тошкент давлат стоматология институти ташкилий тузилмасининг янги таҳрири тасдиқланди. Энди унда 5 та факультет кўзда тутилган:

•  Стоматология факультети;
•  Болалар стоматологияси факультети;
•  Тиббий-педагогика факультети;
•  Даволаш факультети;
•  Малака ошириш факультети.

Эслатиб ўтамиз, муқаддам 3 та факультет фаолият кўрсатар эди: стоматологик жарроҳлик, стоматологик терапия ва болалар стоматологияси.

Бундан ташқари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилди. Барча тузилмавий бўлинмаларининг штатлари сони ва ходимлар категориялари қонунчилик томонидан олий  таълим муассасалари учун ўрнатилган меъёрлар билан аниқланади. Муқаддам бошқарув ходимлари сони ҳамда бўлимлар, кафедралар ва бошқа ходимлар сони аниқ рақамлар билан белгилаб қўйилган эди.

Top