Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур аэропортида тўлиқ автоматлаштирилган терминал очилди
Фото: EAST NEWS
Сингапурнинг "Чанги" аэропортида самолётга қўниш вақтида йўловчилар мустақил равишда рўйхатдан ва божхона назоратидан ўтмоқдалар, деб хабар бермоқда The Straits Times нашри.
Янги терминалда рейсга ўтиришнинг барча босқичлари, жумладан рўйхатдан ўтиш ва юкнинг текширилиши тўлиқ автоматлаштирилди. Аксарият йўловчиларда электрон текширувдан ўтиш вақтида ҳеч қандай муаммолар пайдо бўлмаган, бироқ баъзилар ўз маълумотларини қўлда киритишларига тўғри келган, чунки улар билан боғлиқ ҳолатда юзни таниш тизими ишламаган.
"Гап шундаки, уларнинг биометрик маълумотлари тизимда бўлмаган, шу сабабли тизим уларнинг шахсини ўрната олмаган", деб ушбу ҳолатга изоҳ берди аэропортнинг бошқарувчи директори Жейсон Го. Қолган йўловчиларнинг айтишларича, автоматлаштирилган тизим тушунарли ҳамда вақтни тежайди.
Янги терминал биринчи куниёқ 19 та рейс ва 4200 йўловчини қабул қилган. Аэропортга келаётганлар ва ўз рейсини кутаётганлар хавфсизлик нуқтаи назаридан аралашиб кетмайдилар. Тартиб ортидан қўриқлаш хизмати ходимлари назорат олиб боришади. Терминал тўлиқ қувват билан ишлай бошлаганда, йилига 16 млн йўловчини қабул қила олади ва аэропортнинг йўловчилар ўтказиш қобилиятини 82 млн йўловчигача оширади.
Бу орада Дубай халқаро аэропортидаги назорат-ўтказиш пунктида "виртуал аквариумлар" – 80 та камера ва юзни таниш тизими билан жиҳозланган аркалар ўрнатилмоқчи. "Аквариум"нинг сунъий онги ҳар куни юзни таниш технологиясини такомиллаштириб боради.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025