10:11 / 04.11.2017
23418

МРБ: Кеннедининг қотили Советлар Иттифоқида яширинмоқчи бўлган

АҚШда Ли Ҳарви Освальднинг Кеннеди ўлдирилганидан кейинги режаларига оид разведка ҳужжатларидан махфийлик мақоми олинди.

МРБ эълон қилган ҳужжатлардан бирида айтилишича, Ли Ҳарви Освальд АҚШ президенти Жон Кеннедини 1963 йилда ўлдирганидан сўнг Советлар Иттифоқида яширинмоқчи бўлгани юзасидан гумонлар бўлган.

"Тахминларга кўра, у Советлар Иттифоқига тинчгина кўчиб ўтиш ҳақида ўйлаган, бироқ, у президент ўлдирилганидан сўнг тезда қочиб кетиш учун ҳужжатларни олиш жараёнида ҳам бўлган бўлиши мумкин", - дейилади 1963 йилнинг 24 ноябрь санаси қўйилган ҳужжатда.

1975 йилдаги меморандумда хабар қилинишича, Кеннедининг қотили АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан алоқадор бўлмаган.

МРБдагилар бу ҳақдаги турли миш-мишларни "умуман асоссиз" деб аташган. Разведка бошқармаси Освальднинг АҚШдаги бошқа махсус хизматлар билан қандайдир ҳамкорлиги бўйича далилларни ҳам топмаган.

Top