Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда юз берган кўчки оқибатида 8 бола ҳалок бўлди
Фото: Anadolu
Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Гардай қишлоғида содир бўлган кўчки оқибатида саккиз бола ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳатланди. Бу ҳақда АР покистонлик амалдорга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа Бажор қабилалар минтақасида содир бўлди. Ҳодиса юз берган пайтда болалар уйларини мустаҳкамлаш учун тупроқни йиғишаётган бўлган. Етти нафар қиз ва бир ўғил бола ҳалок бўлди, яна икки қиз қутқарилди. Болалар 8 дан 10 ёшгача бўлганлар.
Маҳаллий расмий Ариф Хоннинг қўшимча қилишича, қутқарувчилар узоқ вақт давомида болаларни тупроқ тагидан чиқариб олиш учун амалиётни ўтказишган.
Мавзуга оид
10:11
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбалари оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
14:13 / 02.03.2026
Покистонда АҚШ ва Исроилга қарши намойишлар: 23 киши ҳалок бўлди
21:02 / 01.03.2026