Бир миллиондан ортиқ киши WhatsApp’нинг сохта версиясини юклаб олди
«WhatsApp’ни янгилаш» деб номланган сохта иловани бир миллиондан ортиқ одам юклаб олди. Жиноятчилар мессенжернинг дизайни ҳамда логотипини кўчириб олишган. Бу ҳақда Motherboard томонидан хабар берилди.
Сохта WhatsApp бир ҳолатдан ташқари одатдагидек ишлаган: унга тўлиқ экранли рекламани қўшиб қўйишган. Бундан ташқари, фойдаланувчиларни Google Play’да ишлаб чиқувчи сифатида WhatsApp Inc. кўрсатилгани ҳам ишонтирган бўлиши мумкин - ҳақиқий иловани ишлаб чиққан ташкилот ҳам шундай номга эга. Жиноятчилар Unicode-белги охирига бузилмаган бўш жой белгисини қўшиб, номни кўчирган бўлишлари мумкин.
WhatsApp’нинг нусхасини биринчи бўлиб Reddit’да топишди. Фойдаланувчилар Google Play’да кимдир мессенжер ишлаб чиқарувчисининг номини кўчириб олганлиги ва ўзининг сохта маҳсулотини ишга туширгани борасида шикоят қилганлар.
Ушбу хабар ёзилаётган пайтда фирибгарлар илова номини «Dual Whatsweb Update»га ўзгартиришган ҳамда унинг иконачасини алмаштиришган.
Google’дагилар вазиятга изоҳ беришмади.
Мавзуга оид
10:21 / 04.04.2024
WhatsApp мессенжери глобал узилишдан сўнг ўз фаолиятини қайта тиклади
23:05 / 13.09.2023
WhatsApp канал яратиш функциясини ишга туширганини эълон қилди
17:51 / 23.03.2023
WhatsApp Windows учун янги иловани тақдим этди
22:10 / 28.12.2022