Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижликлар учун дунёнинг энг қиммат шаҳарлари маълум қилинди
Фото: Valentin Wolf / Globallookpress.com
Сингапур шаҳар-давлати хорижликлар учун дунёнинг энг қиммат шаҳри деб тан олинди. Бу ҳақда Economist Intelligence Unit британ журналининг таҳлилий бўлими ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳисоботда турли шаҳарлардаги турмуш кечириш қийматларини таққослаш учун 160 номдаги товар ва хизматлар, жумладан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй жиҳозлари, пардоз-андоз маҳсулотлари, уй-жой ижараси нархлари, транспорт харажатлари, мактаб ва болалар боғчасига тўловлар кўриб чиқилган.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, дунёнинг энг қиммат шаҳарлари орасида асосан Осиё мегаполислари жой олган. Бу борада Сингапур қаторасига 4 йил 1-ўринни эгалламоқда. 2-ўринга Ҳонгконг, 3-ўринга Швейцариянинг Цюрих шаҳарлари қўйилган. 4- ва 5-ўринларни мос равишда Япониянинг Токио ва Осака шаҳарлари эгаллаган. Европа Иттифоқидан рейтингнинг юқори ўнталигига кирган ягона давлат Париж бўлди. У Дания пойтахти Копенгаген билан 10-ўринни эгаллаган.
EIU мутахассисларининг таъкидлашларича, Сингапурда кийим-кечак ва автомобиллар қиммат туради. У ерда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи Шанхайдаги билан бир хил. Бироқ уй жиҳозлари ва гигиена маҳсулотлари, хизмат кўрсатувчи персонал нархлари бўйича Сингапур нисбатан арзон шаҳар ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
12:53 / 01.12.2025
Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари 140 нафардан ошди. Хитой намойишлар бошланишидан хавотирда
17:47 / 28.11.2025
«Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмади» — ТИВ
08:40 / 28.11.2025