Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда қанча пахта териб олингани маълум бўлди
Фото: News.tj
Тожикистонда жорий ойнинг бошидаги ҳолат бўйича 372,1 минг тоннадан зиёд пахта хом-ашёси териб олинди, деб хабар қилмоқда Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Матбуот хизматидан аниқлик киритишларича, териб олинган ҳосил прогноз кўрсаткичидан 105,5 фоизни ташкил этади, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 127,8 минг тоннага кўпроқ.
Шу ой бошида мамлакатнинг барча пахтачилик ҳудудлари прогноз режаларини ортиғи билан бажаришди. Хатлон вилоятида «пахта» мажбурияти 102 фоизга бажарилди. Сўғдда бу кўрсаткич 113,6 фоизни, республика бўйсунувидаги туманларда эса 107,9 фоизни ташкил этди.
Октябр ойи охиригача пахта терими бўйича прогноз режасини мамлакатнинг йигирма олтита пахта экадиган тумани ортиғи билан бажарган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йили 312 минг тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси териб олинган, бу прогноз кўрсаткичидан 90 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
12:49 / 10.12.2025
Ўзбекистонда пахта, ғалла ва шоли етиштиришда юқори натижалар қайд этилди
11:02 / 10.12.2025
Пахта ва ғаллачиликда ҳосилдорлик оширилади: президент қарори қабул қилинди
08:41 / 10.12.2025
Пахта хомашёсининг ҳар тоннасига 1 млн сўм субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди
01:25 / 07.11.2025