18:45 / 10.11.2017
18195

ГФР ТИВ раҳбари: Трамп дунёда "улкан беқарорлик" келтириб чиқарди

Фото: AP

АҚШ президент Дональд Трамп дунёда "улкан беқарорлик"ни юзага келтирди. Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль мамлакатнинг ZDF телеканалидаги чиқишида шундай баёнот берди, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги.

Габриэль Трампни "Американинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган сиёсий анъаналарига жавоб берадиган" ҳамда АҚШ ташқи сиёсатини мамлакатнинг ички манфаатларига мослаштиришда аҳамиятга молик ташқи сиёсатга эга эмасликда айблади. Трамп, Габриэлнинг фикрича, ҳар бир мамлакат билан алоҳида икки томонлама муносабатларни қурмоқда. У "вақтинчалик битимларни тузиб", умумдунё тартиби ҳақида қайғурмаяпти. 

"Биз шундай шароитларда яшаяпмизки, "Катта йигирматалик" ёки "еттилик" ҳақида эмас, балки "иккилик" ҳақида гапиришга тўғри келаяпти", - деган вазир. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар дунёда шаклланган қоидаларга "Трамп қараши бўйича ким билан мақсадга мувофиқ" бўлса, шундай ёндашмоқда. Габриэлнинг қайд этишича, буларнинг барчаси жаҳонда "улкан беқарорлик"ни уйғотмоқда. 

Top