Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Обаманинг Путин билан муносабат ўрната олмагани сабабини тушунтирди
© AP Photo / Carolyn Kaster
АҚШ президенти Дональд Трамп аввалги президент Барак Обамадан фарқли равишда, у ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида ажойиб муносабатлар ўрнатилиши мумкинлигини айтди. Трампнинг айтишича, Обама “кимё”га эга эмаслиги сабабли буни уддалай олмаган.
“Фикримча, менда президент Путин билан ажойиб муносабатлар ўрнатилиши мумкин ва бу иккала томон учун ҳам ажойиб бўлади. Ҳиллари бунга уриниб кўрди, бироқ муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда ҳеч ким гапирмаяпти... У аҳмоқона “қайта юкланиш” тугмасини яратди ва ўзини кулгуга қўйди”, деб айтди Трамп.
Трамп бунда собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия ташқи ишлар вазирига “қайта юкланиш” рамзий тугмасини туҳфа қилганини назарда тутган. Унда русча “перезагрузка” сўзи ўрнига “перегрузка”, яъни “ҳаддан ортиқ юклаш” деб ёзилган бўлган.
“Обама ҳам бу борада муваффақиятсизликка учради. Уддалай олмади, чунки “кимё” бўлмаган. Улар орасида тўғри “кимё” бўлмаган. Биласизми? Мен буни тушунаман, чунки менда ҳам баъзи одамлар билан “кимё” йўқ. Масалан, сизлардан баъзиларингиз билан”, деб юзланган Трамп ОАВ вакилларига.
“Обамада Путин билан нотўғри “кимё” бўлган. Ҳиллари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, у буни умуман эплолмасди”, деб қўшимча қилган Трамп.
Трамп “кимё” деганда кимёда моддаларнинг бир-бири билан реакцияга киришиш-киришмаслигини назарда тутган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
07:50 / 23.01.2026
Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
13:48 / 20.01.2026
Чехия бош вазири: ЕИ Путин билан музокара олиб бориши керак эди
20:27 / 19.01.2026