Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия бош вазири С-400 мажмуалари ноиложликдан сотиб олинаётганини маълум қилди
Фото: РИА "Новости"
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШга сафари вақтида Анқаранинг Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олиши сабабини тушунтирди. Йилдиримнинг айтишича, ушбу битим ноиложликдан тузилган.
“Биз С-400 тизимларини афзал кўрганимиз учун эмас, зарурат сабабли харид қилмоқдамиз”, деб айтган Йилдирим ва Анқара дастлаб ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини НАТО давлатларидан сотиб олмоқчилиги бўлганини, бироқ “бу борада АҚШ томондан қўллаб-қувватлов олмаганини” қўшимча қилди. Йилдиримнинг айтишича, шунга қарамай Туркия НАТО қуролларидан воз кечишни истамайди.
Йилдиримнинг таъкидлашича, Анқарага замонавий мудофаа тизимлари зарур. “Россия билан ҳамкорлик қилишимиз замонавий ҳаво ҳужумига қарши бошқа мудофаа тизимлари йўқлиги сабабли керакдир”, деб айтган Йилдирим Bloomberg’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, сентябрда Москва ва Анқара С-400 мажмуалари етказиб берилишига шартнома имзолаган. “Ростех” давлат корпорациясининг бош директори Сергей Чемезов таъкидлаганидек, ушбу шартнома қиймати 2 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
21:15 / 12.11.2025
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раисини қабул қилди
15:03 / 30.08.2025
Украина ГУР: Қримда С-400 «Триумф» таркибидаги комплекс йўқ қилинди
12:22 / 27.06.2025
Ҳиндистон ва Россия С-400 ЗРК ва бошқа қуролларни етказиб беришни муҳокама қилди
09:48 / 17.06.2025