Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири тайинланди
Фото: Kruz.uz
Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири лавозимига Жумагул Уснатдинова тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.
Ж.Уснатдинова бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, бироз муддат вазир вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимида ҳам фаолият юритган.
Жумагул Шараповна меҳнат фаолияти давомида Хўжайли туманидаги мактабда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида турли лавозимларда ҳамда Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт коллежида директор лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025