Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шароф Рашидов туманида фирибгар қўлга олинди
Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида Ш.Рашидов туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йил 13 ноябрь куни туман ИИБга, Куёвбоши маҳалласида истиқомат қилувчи, нафақахўр, 1959 йилда туғилган Ғ.Б. ва бошқалар ариза билан мурожаат қилишиб, аризаларида 2016 йилнинг декабрь ойида туман электр тармоқлари корхонаси назоратчиси, Гандумтош МФЙ, Фориш кўчасида истиқомат қилувчи, 1981 йилда туғилган А.Д. электр энергиясидан бўлган қарздорлигини ёпиб, қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома тўғрилаб беришни ваъда қилиб, 1.500.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Д.га нисбатан Шароф Рашидов туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
14:57 / 07.01.2026