Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур метросида поездлар тўқнашиши оқибатида одамлар жабрланди
Фото: JONATHAN CHEW
15 ноябрда Сингапур метросида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида 26 йўловчи ва метронинг икки ходими ўрта ва енгил жароҳатлар олишди.
Воқеа эрталаб Joo Koon станциясида юз берган, деб хабар бермоқда Straits Times нашри. Поездда носозлик аниқлангандан кейин у тўхтатилган ва ундан йўловчилар туширилган.
Бир дақиқадан кейин носоз поезддан бир неча метр нарида туннелда унинг ортидан келаётган поезд тўхтаган. Иккинчи поездда 500 га яқин йўловчи бўлган. Бироқ бир неча сониядан кейин бу поезд номаълум сабабларга кўра юриб кетиб, олдида турган поездга урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга поездлар орасидаги масофани назорат қилиш автоматик тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Маҳаллий мутасаддилар воқеани тафтиш қилишни бошлашган.
Мавзуга оид
12:30 / 03.02.2026
Ерусти метро линияси остидаги автомобил устига фасад сувоғи бўлаги тушиб кетди
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
10:47 / 24.12.2025