00:15 / 17.11.2017
9957

Россиянинг Марий Эл республикасидаги автоҳалокатда 15 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото:Россия ФВВнинг Марий Эл республикаси бўйича бош бошқармаси / ТАСС

Россиянинг Марий Эл республикасида 16 ноябрда ходалар ташувчи “КамАЗ” юк машинаси ва "Мерседес Спринтер" йўловчи микроавтобусининг тўқнашуви оқибатида 15 киши ҳаётдан кўз юмди, 5 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Республика ички ишлар вазирлигида маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси Москва вақти билан соат 17:30ларда “Йошкар-Ола – Козьмодемьянск” автомобиль йўлининг тахминан 64-километрида юз берган.  

Маълум қилинишича, 16 ноябрда республикада кун бўйи кучли қор ёғган. 

Микроавтобус 20 кишилик бўлиб, тадбиркорга тегишли бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус йўловчилар билан тўла бўлган. 

“Рўпарама-рўпара тўқнашув бўлмаган. Микроавтобус юк машинаси тиркамасига урилган ва шундан кейин йўл четига чиқиб кетган”, дейилган ички ишлар вазирлиги хабарида.

Воқеа жойига Марий Эл раҳбари Александр Евстифеев йўл олган. Унинг айтишича, ЙТҲга микроавтобус ҳайдовчисининг омадсиз манёври сабаб бўлган. “Йўлнинг бу қисми яхши ҳолатда. Ҳайдовчи юк машинасидан ўтиб кетмоқчи бўлган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб, ўтиб кетишга улгура олмай, 40 куб метр ёғоч олиб кетаётган юк машинасига урилиб кетган”, деб айтган республика раҳбари.

Top