23:38 / 18.11.2017
8815

Тошкент вилояти ИИБ: қидирувдаги 23 нафар жиноятчи қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактикаси тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни аниқлаб ушлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди, деб хабар беради KUN.UZ’га Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Чунончи, аҳолининг паспорт тизими қоидаларига риоя этишларини таъминлаш, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳар бир маҳалла ҳудудида профилактика инспекторларини иш самарадорлигини ошириш учун муносиб турмуш шароитлар яратиш, жамиятда қонун устуворлиги, адолат, тинчлик-осойишталик ва тотувликни қарор топтириш каби масалаларда учрашувлар ўтказилди.

Вилоят ҳудудида 2017 йилнинг 9 ноябрь кунидан 16 ноябрь кунига қадар илгари содир этилиб, очилмаган жами 12 та, жумладан — қасддан одам ўлдириш, талончилик, безорилик, тақиқланган экинларни парваришлаш ҳамда ўғирлик жиноятлари фош этилди.

Ҳафта давомида қидирувда юрган 23 нафар шахслар ушланди. Улар қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, безорилик, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, туҳмат, фирибгарлик, қасддан баданга шикаст етказиш, ўғирлик жиноятларини содир этиб, суд ва терговдан қочиб юрган шахслардир.

Top