Жамият | 18:26 / 20.11.2017
83298
1 дақиқада ўқилади

Ҳакерлар Ўзбекистондаги бир нечта вазирлик, идора сайтларини бузиб кирди

20 ноябрь куни тахминан соат 17.00 атрофида Ўзбекистондаги бир нечта вазирлик, идора сайтлари, жумладан Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Давлат тест маркази веб манзиллари ҳакерлар томонидан ишдан чиқарилди.

Маълум қилинишича, веб сайтларга ҳужум Skidie KhaN тахаллусидаги, ўзини бангладешлик деб таништирган кибер ҳужумчи томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб сайтига ташриф буюришда ҳам қийинчиликлар пайдо бўлди.

Cyber Command0s ҳакерлар гуруҳи аъзоси сифатида тан олинган кибер ҳужумчи бундан аввал, Мяньма ҳукумати веб сайтини ҳам ишдан чиқарганди. Ўшанда у «барчаси роҳингя учун», дея изоҳ қолдирган.

Мавзуга оид