Ўзбекистон | 18:16 / 20.11.2017
26591
2 дақиқада ўқилади

«ТАЛКО Ўзбекистон табиий газини олишдан манфаатдор эмас»

Фото: Asia-Plus

Тожик алюминий компанияси Ўзбекистон табиий газини фақат анодлар тайёрлаш учун харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Компания бирламчи алюминий ишлаб чиқаришда кўмирдан олинувчи ўзининг газини қўллайди, деб хабар бермоқда «АП» ТАЛКО’га асосан.

«Русский алюминий» (РУСАЛ) Россия бирлашган компанияси ТАЛКО билан ҳамкорликда анод ишлаб чиқариш бўйича ишлар ташкил этишни режалаштирмоқда. РУСАЛ’нинг фикрича, анодлар ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланиш муҳим. Айни дамда музокаралар кетмоқда. Агарда қандайдир келишувларга эришилса, биз балки Ўзбекистонга мурожаат қилармиз», - дея айтиб ўтди ТАЛКО’нинг ахборот-таҳлилий департаменти раҳбари Игорь Сатторов «АП»га.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2012 йилнинг апрелида Тожикистонга табиий газ етказиб беришни тўхтатган.

«Биз тезкор тартибда янги технологияларга ўтдик, яъни кўмирдан ўз газимизни ишлаб чиқара бошладик. Албатта, маълум маблағлар йўналтирилиб, ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартирдик. Ҳамда биз бу режимда ишлашда давом этамиз», - дея таъкидлаб ўтди Сатторов.

Бундан ташқари таъкидланишича, «Тожиктрансгаз» ОАЖ кейинги йил бошланиши билан Ўзбекистондан табиий газ харид қилишни режалаштирмоқда. Айни дамда икки давлат газчилари ўртасида музокара жараёни кетмоқда.

Мавзуга оид