Жаҳон | 12:20 / 21.11.2017
10820
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон​ ҳукумати таркибида ўзгариш рўй бериши кутилмоқда

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистон парламенти қўмитаси мамлакат бош вазири тавсиясига кўра, Тўлқинбек Абдиғуловни бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда бош вазир биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган мулозим мамлакат янги президенти қасамёд қилгунига қадар мансаб даражасидан пасайтирилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон қонунчилик органи хабар берган.

Айни пайтда ҳукумат таркибидаги ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ишини мувофиқлаштирувчи комплекс раҳбари тайинланмаган. Бунгача ушбу лавозимда уч ой ишлаган Дуйшанбек Зилалиев ўтган ҳафта истеъфога чиққанди.

Ҳукумат таркибидаги энг ёш аъзо, бош вазир Сапарбек Исоқов жорий йилнинг 7 сентябр куни қасамёд қабул қилиб, ўз вазифасига киришганди. Шундан буён ҳукумат таркибида катта ўзгариш бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни амалдаги президент Алмазбек Атамбоевнинг ваколат муддати ўз якунига етиб, 15 октябрь куни ўтказилган сайловда ғолиб чиққан Жээнбеков президент этиб сайланди.