16:50 / 21.11.2017
9643

«Шерлок» ва «Тахтлар ўйини» ижодкорларидан бири ҳалок бўлди

Фото: Princestone

Ганада британиялик тасвирчи Марк Милсом ҳалок бўлди. У «Шерлок» ва «Тахтлар ўйини» сериали устидаги иши билан машҳур эди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».

54 ёшли Милсом BBC ва Netflix учун «Хайрлашаётган ер» янги драмасини суратга олиш жараёнида бўлган. Олинган маълумотларга кўра, у автомобиль трюклари билан боғлиқ бўлган тунги саҳна устидаги ишда иштирок этган. Айни дамда суриштирув олиб борилмоқда.

BBC корпорацияси тасвирчининг ўлими туфайли таъзия изҳор қилди.

Милсом шунингдек «Оддий аскар Райанни қутқариш», «Стивен Хокинг олами», «Шафқат кванти» каби фильмларнинг ҳам ижодкори саналади.

Top