10:35 / 23.11.2017
5654

PayPal асосчиси океанда сузиб юрувчи шаҳарлар қуришни режалаштирмоқда

PayPal тўлов хизмати асосчиси Питер Тиль денгизда “эркин одамларнинг сузиб юрувчи шаҳри” қуришни режалаштирмоқда. Шаҳарни 2020 йилгача барпо этиш режалаштирилмоқда.

Шаҳар томонлари 50 метрдан келадиган квадрат ва бешбурчакли сузувчи платформалардан мозаика принципи бўйича йиғилади. Бетондан ясалган платформалар 3 қаватли бинонинг оғирлигини кўтара олади. Бутун шаҳар катта тўлқинлар ва кучли шамолдан ҳимояланиш мақсадида баландлиги 50 метр келадиган девор билан ўраб олинади.

Сузувчи платформаларда турар жой биноларидан ташқари, дўконлар, меҳмонхона ва ресторанлар бўлади. Бундан ташқари, аквафермалар, тиббиёт ва тадқиқот муассасалари ҳамда электрогенераторлар жойлаштирилади. Seasteading Institute ушбу шаҳар қурилишини 2019 йилдан кеч бўлмаган муддатда бошламоқчи. Биринчи сузиб юрувчи шаҳарда 250-300 киши яшай олади.

Фото: inmyroom.ru

Ушбу антиқа шаҳар ўзининг технологик вазифасидан ташқари, яна бир мақсад – мустақил ва ўз-ўзини бошқарувчи жамият макетини яратишни кўзлаган. Seasteading Institute президентининг прогнозига кўра, агар лойиҳа муваффақиятли чиқса, унда океанда 2050 йилга келиб минглаб шундай шаҳар-давлатлар вужудга келади.

Top