Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амалдор Қозоғистон парламентида эшитувлар бошланишидан аввал вафот этди
Фото: Tengrinews
Остонада Қозоғистон Республикасининг Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги геология ва ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Жаксилик Назарали вафот этди, деб хабар бермоқда «Интерфакс» идора матбуот хизматига таянган ҳолда.
54 ёшли амалдор Мажлисда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича парламент эшитувлари бошланишидан аввал ўзини ёмон ҳис қилган. У шу эшитувларда иштирок этиши керак эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, у шифохонага олиб кетилаётган вақтда ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, Назарали бу лавозимга жорий йилнинг август ойида тайинланган.