Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шаънимга доғ туширмаган фарзандларимга раҳмат» - Атамбоев
Фото: President.kg
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев давлатнинг янги раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросими вақтида ўз рафиқаси ва фарзандларига, улар мамлакатга олти йил давомида раҳбарлик қилганида шаънига доғ туширишмагани учун миннатдорчилик билдирди.
15 октябрь кунги умумхалқ сайловларида ғалаба қозонган Жээнбеков жума куни қасамёд келтирди ва давлат раҳбари лавозимига расман киришди.
"Қирғизистон Республикасининг янги президенти лавозимига киришди. Шу билан менинг президент сифатидаги ишим якунланди. Яратганга шукр. Барча фуқароларга, тарафдорларимга доимий қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдираман. Рафиқам, собиқ биринчи хонимга ва фарзандларимга ҳам раҳмат. Улар олти йил давомида шаънимга доғ туширишмади", - дея маълум қилди Атамбоев.
Унинг ишонч билдиришича, янги президент "Қирғизистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан боришини таъминлайди".
"Бизнинг барча дўстларимиз – халқаро шериклар, ташкилотлар, донорлар ва институтларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Қирғизистон халқининг сабри, меҳнатсеварлиги ва сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли ўтган вақт давомида ҳаётий муҳим соҳаларда қатор ислоҳотларни амалга оширишнинг уддасидан чиқдик. Асосийси – мамлакатда барқарорлик ва тинчлик ўрнатилди", - дея таъкидлаб ўтди Атамбоев.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026