Спорт | 01:30 / 25.11.2017
13322
2 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг яхши теннис учрашуви маълум қилинди

Фото: Robert Deutsch / Reuters

Россиялик теннисчи Мария Шарапованинг руминиялик Симона Халепга қарши US Open’даги учрашуви 2017 йилнинг “Катта дубулға” сериясидаги энг яхши учрашуви деб топилди. Бу ҳақда Аёллар теннис уюшмаси (WTA) сайтида маълум қилинди.

Учрашув августда бўлиб ўтган ва россиялик спортчининг 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Натижада Шарапова мусобақанинг 4-даврасигача етиб борган, бироқ у ерда латвиялик Анастасия Севастовага имкониятни бой берган. Мусобақа ғолиби эса америкалик Слоан Стивенс бўлган.

21 ноябрда Ҳиндистон полицияси Шараповага нисбатан тергов бошлади. Мария Гургаон шаҳрида турар жой мажмуасини қуриши керак бўлган Homestead компанияси билан жиноий тил бириктиришда гумон қилинмоқда. Гап шундаки, Шарапова ушбу компаниянинг турар жой мажмуаси қурилиши рекламасида иштирок этган. 1,5 мингга яқин одам ушбу рекламага ишониб, мажмуа қурилишига пул тиккан. Мажмуа 2016 йилда қуриб битказилиши керак бўлган, бироқ қурилиш умуман бошланмаган.

Шарапова тақиқланган мельдоний моддасини қабул қилгандан кейин 15 ойлик дисквалификацияни ўтагач, апрелда яна кортга қайтди. Теннисчи мажбурий танаффус вақтида ўзининг ҳаёти ҳақида китоб ёзди. Китоб сентябрда сотувга чиққан.

Мавзуга оид