Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда жанговар тайёргарликнинг энг юқори даражаси эълон қилинди
Миср ички ишлар вазирлиги Синай яриморолидаги терактдан кейин мамлакатнинг барча ҳудудларида хавфсизлик кучлари жанговар тайёргарлигининг энг юқори даражасини эълон қилди. Бу ҳақда MENA нашри хабар бермоқда.
Хавфсизлик кучларининг қўшимча бўлинмалари Мисрнинг асосий объектларида жойлаштирилди. Сайёҳлик зоналари, давлат муассасалари, банклар ва полиция бўлимлари, шаҳарлар ва аҳоли пунктларига кириш-чиқиш жойлари алоҳида назоратга олинган.
Масжидлар, черковлар, театр ва кинотеатрлар ҳамда одамлар кўплаб йиғиладиган бошқа жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Йўлларда автоуловлар текширилмоқда, кўчаларда мобиль патруллар навбатчилик олиб бормоқда. Шунингдек, Мисрнинг Африкадаги қисми ва Синайни боғловчи туннел ҳудудида автоуловлар текширилиши кучайтирилган. Ливия билан чегарадош ҳудудларда рейдлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
22:54 / 14.11.2025
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Мисрни мағлуб этди
22:46 / 06.11.2025