Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Россия мустақил Фаластин давлати ташкил этилиши тарафдори
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин Фаластин халқи билан бирдамлик халқаро куни муносабати билан Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга мактуб йўллади.
"Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ва халқаро воситачиларнинг Яқин Шарқдаги "тўртлиги" вакили сифатида фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳаётга татбиқ этиш борасида принципиал позицияни эгаллайди.
Биз Яқин Шарқ муаммосининг адолатли ва кенг қамровли, БМТ ХК резолюциялари ва Араб тинчлик ташаббусини ўз ичига олувчи халқаро ҳуқуқ негизида ҳал этилиши тарафдоримиз. Бундай ҳал этиш натижасида 1967 йили Исроилнинг араб ерларини эгаллаб олинишига чек қўйилиши ва мустақил, пойтахти шарқий Қудс шаҳрида бўлган Фаластин давлати ташкил этилиши керак", - дейилади мактубда.
Мавзуга оид
16:59 / 10.01.2026
Ишингер: Россия европаликлар билан эмас, АҚШ билан музокарага қизиқяпти
14:26 / 10.01.2026
АҚШ Россиянинг “яширин флоти”га тегишли бешинчи танкерни қўлга олди
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
12:12 / 10.01.2026