Light | 16:08 / 30.11.2017
23075
1 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг яхши ресторани маълум қилинди

Фото: Le Figaro

Франциянинг La Liste ресторанлар рейтинги 2017 йил якунларини сарҳисоб қилди. Қаторасига иккинчи йил Париждаги Guy Savoy муассасаси энг яхши ресторан деб топилди.

Рейтингда нафақат ошпазнинг иши, балки рестораннинг умумий ҳолати баҳоланади. Рестораннинг максимал олиши мумкин бўлган баҳо – 100 баллдир. Guy Savoy эса 99,75 баллни йиғишга муваффақ бўлди.

Guy Savoy
Фото: Guy Savoy

Иккинчи ўринни Токиодаги Kyo Aji ҳамда Нью-Йоркдаги Bernardin ресторани бўлишиб олди. Улар йиғиш мумкин бўлган 100 баллдан 99,5 баллни қўлга киритишди.

Kyo Aji
Фото: Daniel’s Food Diary
Bernardin
Фото: Bernardin

Мавзуга оид