Фан-техника | 17:39 / 30.11.2017
6697
3 дақиқада ўқилади

6 йилдан сўнг 5G’дан қанча одам фойдаланиши айтилди

Фото: AFP

Ericsson Mobility Report ҳисоботига кўра, олти йилдан сўнг 5G протоколидан 1 миллиард инсон фойдаланади, яъни бутун жаҳондаги аҳолининг тахминан 20 фоизи, LTE қамрови эса 85 фоизга етади.

2023 йилнинг охирига келиб, аввалига аҳоли зич бўлган шаҳарлар ва туманларда пайдо бўладиган 5G, аҳолининг 20 фоизини қамраб олади. 5G New Radio (NR) асосидаги биринчи тижорий тармоқларни 2019 йилда кутиш мумкин, кенг кўламли тарқалиш эса 2020 йилдан бошланади. Бу протоколнинг устунликларидан биринчи бўлиб АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва Хитой фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Кўрсатилган даврда мобиль маълумотлар трафиги, тахминларга кўра, 8 баробарга кўпаяди ва 2023 йилга келиб ойига 110 Эбайтни ташкил этади. Бу HD шаклида 5,5 миллион йил давомидаги видеотрансляцияни англатади. Ўсиш барча минтақаларда кузатилади, бироқ айниқса – Шимолий Америкада юз беради, бу ерда смартфонга ўртача кўрсаткич 2017 йилнинг охирида ойига 7 ГБ.дан ошиб кетади.

Мобиль трафигининг ўсиши видеони рағбатлантиришда давом этмоқда, унинг асосий истеъмолчилари эса 15-24 ёшлар оралиғидаги миллениаллар бўлиб, улар 45 ёшдагиларга қараганда стримларни 2,5 мартага кўпроқ томоша қилади. Бу шакл янги технологиялар, масалан, 360 бурчакли кўриш билан уйғунлашса, истеъмол қилинаётган маълумот ҳажмини бир неча мартага оширади.

Йил охирига келиб LTE энг етакчи технологияга айланади, дейилади ҳисоботда. 2023 йилда эса унинг қамрови 5,5 миллиард фойдаланувчини, ёки Ер аҳолисининг 85 фоизини ташкил этади. Voice over LTE (VoLTE) технологияси жаҳоннинг 60 дан ортиқ давлатларидаги 125 дан кўпроқ тармоқларда ишга туширилган.

Шунингдек, Ericsson таҳлилчилари тармоқлар имкониятидан фойдаланишнинг янги услублари пайдо бўлишини кўрсатишмоқда – ақлли соатлар, буюмлар интернети тузилиши ва қўшимча реаллик. Бу инновациялар соҳа ривожланишига қараб ўз сўзини айтиб боради, дея ҳисобот муаллифи Никлас Ҳювельдопнинг сўзларини келтиради Information Age.

Ericsson компанияси президентининг фикрига кўра, 5G янги алоқа стандарти 2026 йилга келиб 1,2 триллион доллар келтиради, ҳамда бу биринчи навбатда – энергетик сектор ва қайта ишловчи саноат, шунингдек коммунал хизматлар ҳисобидан юз беради.

Мавзуга оид