Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳобиддин Зоиров янги вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлди
Фото: KUN.UZ
Термизда ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки чемпионлари аниқланди.
49 кг.гача бўлган вазнда Тошкент вилоятидан келган боксчи Худойназар Файзов бухоролик Мироншоҳ Иброҳимов устидан ғолиб чиқди — 3:2. Бронза медаллар ярим финалчилар — Нодиржон Мирзааҳмедов (Тошкент ш.) ва Аброрбек Абдусаломов (Андижон) га берилди.
52 кг.гача бўлган вазнли боксчилар финалида фарғоналик Абдулло Қўчқоров кескин кечган жангда андижонлик Ҳасанбой Латифохунов устидан ғолиб чиқди — 3:2. Бронза медаллар ярим финалчилар — Асадбек Маликов (Тошкент в.) ҳамда Шаҳриёр Исоқов (Андижон) га топширилди.


56 кг.гача бўлган вазнли боксчилар финалида 52 кг. вазнда Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров тошкентлик Абдулҳай Шораҳматовга мутлақо имконият қолдирмади — 5:0. Бронза медаллар фарғоналик боксчилар — Миразизбек Мирзахалилов ва Аброржон Қодировга насиб этди.


Қолган вазнларда ҳам финал жанглари давом этмоқда.
Мавзуга оид
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026
Бектемир Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратди
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025