Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Корея элчиси билан музокара ўтказди
2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён Уни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаш имконини берган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ва юқори ва бошқа даражалардаги музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, молия-инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган ўзаро манфаатли келишувларни ҳамда икки мамлакат етакчи иқтисодий тузилмалари ўртасида йирик тижорат шартномаларни босқичма-босқич амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
17:52 / 14.07.2025