16:47 / 02.12.2017
21632
Реклама

General Mobile 6D: General Mobile смартфонларининг муносиб давомчиси!

General Mobile Ўзбекистонда Android One дастурига асосланган янги General Mobile 6D смартфонини тақдим этди.

 

Фото: General Mobile

1 декабрь куни Қоратошдаги “MEDIAPARK BOZORI”да янги General Mobile 6D смартфонини тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда кўпчилик бўлиб ташриф буюрган General Mobile мухлислари янги смартфонни афзалликлари билан танишиб чиқдилар. 

Мукаммал

General Mobile 6D чиройли ташқи кўринишга эга ва унинг техник хусусиятлари жуда ҳам юқори, шу туфайли GM 6D юқори даражада тез ишлайди. Экран сенсори ҳам ўта сезгир, дастурлар эса бир зумда очилади. Ушбу тезлик 4 та 1.5 GHz ли Cortex A 53 ядроли Mediatek процессори ва 3 GB оператив ҳотира ёрдамида амалга оширилади.

Фото: General Mobile

          General Mobile 6D смартфонига иккита юқори сифатли камера ўрнатилган. Асосий камера 13 MP, фронтал камера эса 8 MP. Орқа томонда ўрнатилган  иккиталик LED ва олди томонда ўрнатилган LED ёриткичлар ёрдамида кун ва  тунга эътибор бермай, ҳар вақтда бемалол суратга туширса бўлади. Асосий камерага ўрнатилган автофокус хусусияти ёрдамида ажойиб суратлар яратсангиз бўлади, Google photo эса уларни кўп йилларга сақлаб қолади.

          Сизнинг барча фото ва видеоларингиз смартфоннинг 5 дюймлик IPS экранида тасвирланади. General Mobile 6D нинг экрани HD форматга эга.
Ушбу смартфонда сиз севимли кино ва дастурларингизни юқори сифатда томоша қилишингиз мумкин. HD форматидан ташқари, GM 6D Dolby Audio тизимли товушга эга.

Фото: General Mobile

Dolby Audio тизими сизни ҳатто қулоқчинларда ҳам реалистик виртуал ҳажмли товуш билан таъминлайди. Ҳажмли товуш шунчалик сифатлики, кино кўрганингизда ҳудди кинотеатрда ўтиргандек бўласиз.

Ишончли ҳимоя

General Mobile 6D смартфони сизнинг маълумотларингизни ишончли ҳимоя қилади, ва унинг ўзи ҳам хилма хил зарарланишлардан ҳимояланган.

Смартфоннинг экрани Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган.

Gorilla Glass – махсус зарбларга чидамли шишадир. Шишани ишлаб чиқарувчи корхона ходимларининг айтишича, Gorilla  Glass 1.6 метр баландликдан ерга тушиб кетган ҳолатларнинг 80% да бутун қолади.        Смартфондаги маълумотни ҳимояси учун GM 6D да бармоқ изи ҳимояси мавжуд. Ушбу ҳимоя билан телефонга график ёки рақамли пароль умуман шарт эмас. General Mobile 6D смартфони маълумотларингизни ишончли сақлайди!

Фото: General Mobile

Доимо янги

General Mobile 6D смартфонига  Android One дастурига асосланган “Android  Nougat” ўрнатилган. Nougat операцион тизими мутлақо тоза ва ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаган дастур бўлиб, унинг хавсизлигини Google корхонаси назорат қилади. Декабрь ойида операцион тизим янги  
“Android Oreo” га ўзгариши режалаштирилган.  Android Oreo – янада тезроқ, янада ақллироқ, ва классик Android дастурларига янада кўпроқ мослаштирилган операцион тизимдир.

Android Nougat нафақат хавфсиз, балки, хилма хил хусусият ва қобилиятларга эга. Масалан GBoard, Google duo ва Google photo – Android янги дастурлари сизга ёқиши аниқ.

Gboard -  Android учун яратилган махсус виртуал клавиатура.

Янги клавиатура ёрдамида ёзувдан умуман чалғимайсиз! Агар дўстингизга бирор бир сурат ёки gif ёки интернет саҳифанинг манзилини юбормоқчи бўлсангиз, Gboard ни ўзидаёқ G тугмасини босиб Google қидирув тизимидан фойдаланишингиз мумкин. Қидирув тизимида уч тоифа, яъни расмлар, gif – расмлар ва WEB - саҳифа манзиллари каби тоифалардан бирини танлашингиз мумкин. Gboard ёзилаётган сўзларни олдиндан билиб, ёзаётган матнингизни ўрнингизга тугата олади. Бундан ташқари, унда узлуксиз киритув деб номланган хусусият мавжуд. Ушбу хусусият, бармоқни экрандан узмасдан ёзиш имконини беради.

Gboard клавиатураси - қулайликни янги даражасидир!

Фото: General Mobile

Google duo – видеоқўнғироқлар учун яратилган янги дастурдир. Ушбу турдаги дастурлардан унинг энг катта фарқи бу Google duo нинг оддийлигидир. Ҳеч қандай рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Дастурда телефон рақамингизни ёзишингиз билан у ишга тушади ва телефонингизни хотирасида ёзилган ҳамма телефон рақамларини дастур хотирасига киритади. Google duo ишга тушиши билан қадрдонларингизга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Қунғироқ учун сизнинг суҳбатдошингизни смартфонида ҳам Google duo дастури ўрнатилган бўлса бас.

Google photo – фото ва видео сақлаш ва сортлаш учун мўлжалланган махсус сервис. Ушбу дастур ёрдамида сиз Google серверларида 16 MP ва 1080 P дан ошмаган сурат ва видеоларни чексиз сонда сақлашингиз мумкин.
Google - Photos бу одамлар юзи ва жойларни ажрата оладиган махсус дастур.
Масалан, агар бир одамни турли расмлари серверга юкланса, у айнан шу одам учун махсус жой яратади ва расмларни ўша ерда сақлайди. Ушбу тизим суратга олинган жойлар билан ҳам ишлайди. Уларни таниб қолади ва саралайди. Google Photos да аққли қидирув хусусияти жуда яхши ишланган. У ҳар бир юкланган суратни ажратиб унга махсус тэг ўрнатади. Ушбу тэглар бўйича айнан сизга керакли расмни топиш жуда осон. Масалан қидирув бўлимига “кўк қуш” дэб ёзсангиз, Google Photos айнан кўк қушни суратини топиб беради.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, General Mobile 6D жуда ҳам кўп хусусият ва қобилиятларга эга. Бу смартфонда сиз юқори сифатда кино кўрсангиз ёки мусиқа тингласангиз бўлади. Интернетдан фойдаланиш ва мобил ўйинлар ўйнаш ҳам General Mobile 6D учун муаммо эмас. General Mobile 6D – янада ақлли, янада қобилиятли!

Фото: General Mobile

Тақдимот жараёнида General Mobile томонидан 10 сентябрдан 10 ноябргача бўлиб ўтган акция натижалари ҳам аниқланди. Акция қоидалари бўйича, 10-сентябрдан 10-ноябргача General Mobile 5D смартфони сотиб олган харидорлар акцияда иштирок этдилар. Акцияда соврин сифатида ўйналган 30 та Artel телевизорларини қўлга киритган ғолибларнинг исмлари аниқланди.                                                                             

Акция ғолиблари ҳақида тўлиқ маълумотга қуйидаги рақам орқали эга бўлишингиз мумкин (71) 150-99-88

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top