Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Порошенко “ҳушёр ҳолатига қарамай” кўп хатоларга йўл қўйишини айтди
Фото: РИА Новости
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили NewsOne телеканали эфирида Украина президенти Пётр Порошенко қандай спиртли ичимликларни хуш кўриши ҳақида сўзлаб берди.
Саакашвилининг айтишича, у билан Порошенко ўртасида бир марта суҳбат бўлганда, Порошенко мамлакатда яхши винолар ишлаб чиқарилишига гумон билдирган.
“У менга “Миша, бизда яхши украин виноси борлигига ишонмайман”, деб айтганди”, деб эслаб ўтди ўша суҳбатни Саакашвили.
Саакашвилининг айтишича, Порошенко италян ва француз виноларини хуш кўради. У, шунингдек, Порошенко меъёридан кўп спиртли ичимлик ичиши ҳақидаги гапларни инкор этди.
“У кўп ичмайди. Бу миш-миш. Бироқ ҳушёр ҳолатига кўп хатолар қилади”, деб айтган Саакашвили.
Мавзуга оид
10:30 / 18.11.2025
Порошенко Украина ҳукуматининг бутун таркибини истеъфога чиқаришни талаб қилди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025