Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ўқувчилар турар жойини намунали ташкил этиш бўйича анжуман бўлиб ўтди
Фото: KUN.UZ
Ўқувчилар турар жойининг барча шарт-шароитларга эга бўлиши таълим сифатига ижобий таъсир ўтказади.
Куни кеча Андижон туризм ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган “Таълим муассасаларида ўқувчилар турар жойини намунали ташкил этиш” мавзусидаги анжуман айнан шу масалага қаратилди.
Мазкур тадбирда вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги муассасаларнинг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар, ётоқхона тарбиячиси ҳамда ётоқхона назоратчилари иштирок этдилар. Унда ўқувчиларнинг дарсдан сўнг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқувчилар турар жойида маънавий-марифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш борасида фикрлар алмашинилди.


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Идоравий метрологик хизмати раҳбари Ў. Хидиров анжуманда иштирок этиб, таълим муассасалари ўқувчилар турар жойида амалга оширилиши лозим бўлган тарғибот тадбирлари, ўқувчиларга яратилган шароитлар ҳамда юритиладиган меъёрий ҳужжатлар бўйича ҳам амалий тавсиялар берди.


KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026