Жаҳон | 00:47 / 06.12.2017
7884
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонга ёпирилган циклон оқибатида 39 киши ҳалок бўлди 

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг соҳилбўйи ҳудуддларига ёпирилган тропик циклон “Окхи” оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, табиий офат оқибатида 160 га яқин балиқчи бедарак йўқолган.

Нашр маълумотларига кўра, асосий талофатлар Керала ва Тамилнад штатларига тўғри келган. Охирги кунлар давомида бу штатларда циклондан 36 минг киши жабр кўрган. 

Метеорологик маълумотларга кўра, вазият барқарорлашади. Баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар бўлиб туради ва мутахассисларнинг фикрича, циклоннинг энг вайронкор зарбаси ортда қолди. 

 

Мавзуга оид