Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябрь ойида истеъмол секторида инфляция даражаси 2 фоизга ошди
2017 йилнинг ноябрь ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 2,0 фоизга ошди, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,4 фоизга ва хизматлар 0,5 фоизга кўтарилган. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси хабар берган.
Юқорида қайд этилганидек, озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 1,5 фоизга ошиб, Истеъмол нархлари индексининг умумий ўсиш даражасига 0,7 фоиз даражасида таъсир этди. 2016 йилнинг ноябрь ойида эса озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга қимматлашганди.

Хабарда айтилишича, Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари даражасининг ўзгаришига мавсумий омиллар таъсир этган. Бирмунча сезиларли даражада помидор ва бодринг маҳсулотлари нархлари – 60,6 ва 54,0 фоизга, узум – 19,8 фоизга, олма – 14,1 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, сабзи – 17,2 фоизга, пиёз – 13,9, карам – 12,9 фоизга ва картошка – 1,1 фоизга арзонлашди. Табиийки, қишлоқ хўжалигида мавсумий етиштириладиган мева-сабзавотларнинг нархи мос равишда ўзгармоқда.
Шу ойнинг ўзида дори-дармон нархи 4,8 фоизга ошди.Аҳоли учун пуллик хизматлар соҳаси 0,5 фоизга ўсди. Ушбу соҳада асосий инфляцион омил сифатида маиший хизмат тарифлари 2,0 фоизга ва чет тили ўқув курслари учун тўловлар - 2,2 фоизга қимматлашди.
Мавзуга оид
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
14:58 / 11.12.2025
Мева-сабзавот экспорти 1,7 млрд доллардан ошди
14:31 / 03.12.2025
Марказий Европа аграр ҳабида ўзбек мева-сабзавотлари премиум сегментга чиқмоқда
19:59 / 03.11.2025