Жамият | 08:55 / 07.12.2017
7795
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда талончиликнинг олди олинди

Фото: Latina Lista

2017 йилнинг 2 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, шу куни соат тахминан 00:30ларда Т.У. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Учтепа тумани ҳудудида фуқаро Т.Д.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли баҳоси 1.000.000 сўм бўлган "Huawei" русумли уяли телефони ва 5.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олганлиги аниқланиб, жиноят содир этилган жойдан яширинмоқчи бўлган вақтида ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 166-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишга суиқасд этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид