Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Контрацепция кўкрак бези саратонини келтириб чиқариши мумкин
Фото: Fotolia
Ҳомиладор бўлишни назорат қилиш аёлларнинг кўкрак бези саратонига учраш эҳтимолини 38 фоизгача оширади. Бунда унинг шу каби дориларни қанчалик узоқ ичгани муҳим ўрин тутади, дейилади янги тадқиқотда.
Саратон эҳтимоли барча турдаги гормонал контрацепция, жумладан таблетка, тери остига юбориш ёхуд IUD (спирал) усулида бу каби назорат қилиш услубларидан умуман фойдаланмаганларга қараганда юқори бўлади.
Копенҳаген университети тадқиқотчилари Данияда 50 ёшдан кичик 1,8 млн аёлга доир маълумотларни таҳлил қилишган. Кўкрак бези саратонига чалиниш эҳтимоли аёлларнинг гормонал контрацепциядан қанчалик узоқ фойдаланса, шунчалик кучайгани аниқланган. Контрацепциядан фойдаланувчиларнинг касалликка чалиниш хавфи ўртача 20 фоизни ташкил этган.
Тадқиқотчиларга кўра, гормонал контрацепциядан бир йил фойдаланганларнинг 9 фоизида шу эҳтимол бўлса, 10 йилдан ортиқ қўллаганлар эҳтимоли 38 фоизга ошган.
5 йиллар давомида қўллаганидан сўнг, яна 5 йил қўлламаган аёллар орасидаги касалликка чалиниш эҳтимоли бирмунча камайгани ҳам эътиборга моликдир, дейилади New England Journal of Medicine нашрида эълон қилинган мақолада.
Мавзуга оид
11:33 / 16.08.2025
Хитойда сунъий бачадонли биринчи робот ихтиро қилинди
21:59 / 18.06.2025
АҚШда бир неча ҳафта олдин вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди
06:22 / 21.02.2025
Ҳомиладор аёллар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?
11:10 / 14.02.2025