Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
856 млн доллар. Жорий йилда неча тонна ҳўл мева четга сотилди?
Фото: ЎзА
Бугун Ўзбекистонда давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланмоқда. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ушбу санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанали маросимда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг ривожланиши натижасида, жорий йилда мамлакат бўйича жами бўлиб 8 миллион 377 минг тонна ғалла етиштирилди. 2 миллион 930 тоннадан зиёд пахта ҳосили, 12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари олишга эришилди.
Бу йил мамлакатда биринчи марта, ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 100 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди. 724 минг тонна ҳўл мева четга сотилди ва 856 миллион доллар валюта тушди.
Мамлакатда қимматбаҳо хомашё бўлган ипак етиштиришнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилиб, бу йил биринчи марта пилладан йилига икки марта ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди ва ижобий натижа берди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 15 та йилқичиликда насл хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 3 минг 150 дан зиёд зотдор от боқилмоқда.
Охирги 20 йилда эътибордан четда қолган балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилиб, унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги киритилди. Жорий йилда 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди.
Пахтачилик бўйича ўз тажриба мактабини яратаётган фермерлар сонининг кўпайиб бориши натижасида жорий йилда гектаридан ўртача 50 центнердан зиёд ҳосил олган фермерлар 1 минг 121 нафарни, 45 центнерлик маррани эгаллаган фермерлар 2 минг 130 нафарни, 40 центнерчилар 7 минг 208 нафарни ташкил этди.
Мавзуга оид
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:33 / 22.12.2025
“Бизни тинч қўйишса, кўпроқ ҳосил оламиз” – Когонлик фермер ўзи ва ҳамкасблари қандай шароитда ишлаётгани ҳақида
22:17 / 13.12.2025