Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Порошенконинг иши!». Тимошенко баёнот берди
Фото: Reuters
«Батькивщина» партияси етакчиси Юлия Тимошенконинг маълум қилишича, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенконинг буйруғига кўра қўлга олинган. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзди.
«Мен шуни тушуниб турибманки, Михаил Саакашвилини бош прокурор, суд, бошқа исталган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма қамамади. Уни айнан сиз [Порошенко] қамоққа ташладингиз», - дея маълум қилди Тимошенко.
У Украина президентидан «ўзининг барча буйруқларини дарҳол бекор қилиш» ва Саакашвилини озод этишни талаб қилди. Шунингдек у «бутун жаҳон ва ўз халқи кўз ўнгида Украинани шарманда қилмасликка» чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили изолятордан ўз тарафдорларига мурожаат қилганди. Одесса вилоятининг қўлга олинган собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўз тарафдорларини якшанба, 10 декабрь куни норозилик намойишига чиқишга чақирди.
Мавзуга оид
10:30 / 18.11.2025
Порошенко Украина ҳукуматининг бутун таркибини истеъфога чиқаришни талаб қилди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025