Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 соат давом этган футбол учрашувида 140 та гол урилди
Фото: Getty Images
Россиянинг Калининград шаҳридаги “Балтика” стадионида 10 декабрда нишонланадиган Бутунжаҳон футбол кунига бағишлаб 24 соат давом этган футбол марафони ўтказилди.
Марафон иштирокчилари шартли равишда икки жамоага бўлиниб, бир кун давомида футбол учрашуви ўтказишди.
Ўйин 9 декабрь Москва вақти билан соат 12:00да бошланиб, 10 декабрда якун топди. Унда 600 га яқин одам иштирок этди. Майдонда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхоналар ходимлари, мактаб ўқувчилари, талабалар, тадбиркорлар тўп суришди. Улар “Балтика” ва “Калининград-2018” жамоаларига бўлиниб ўйнашди. Учрашувни навбатма-навбат 36 ҳакам бошқарди. Ўйин 76:64 ҳисобида “Калининград-2018” жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
“Барчаси яхши ўтди. Бироз устунлик билан “Калининград-2018” жамоаси ғолиб бўлди. Бироқ якуний ҳисобда футбол ғалаба қилди”, деб маълум қилди “Балтика” футбол клуби вакили Сергей Кандалов.
Ўйинга тайёргарлик июндан бошлаб юборилган. Унда иштирок этиш учун 1,5 мингта ариза берилган. Стадионга кириш бепул бўлган.
Дастлаб 24 соатлик учрашувни Россияда ўтган Конфедерациялар кубоги шарафига 30 июнь-1 июлда ўтказиш режалаштирилганди. Бироқ учрашувни ёмғир туфайли қолдиришга тўғри келган.
Бутунжаҳон футбол куни БМТ қарори билан таъсис этилган.
Мавзуга оид
15:30 / 14.07.2025
Германиялик эр-хотин Калининград яқинида сувости кемасини кўрганини хабар қилди
23:04 / 16.04.2025
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди
13:39 / 11.01.2025
Россия ва Литва Калининграддаги музей номи ўзгариши туфайли баҳслашмоқда
11:10 / 15.08.2024