Ўзбекистон | 10:35 / 13.12.2017
12299
2 дақиқада ўқилади

IT-мактаб 10-синф ўқувчилари ўртасида танлов эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017-2018 ўқув йили учун 10-синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:

1. Мактаб директори номига ариза;
2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;
3. 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
4. Яшаш жойидан маълумотнома;
5. 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат;
6. 9 синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома нусхаси;
7. Ота ва она паспорти нусхаси. 

Танлов МАТEМАТИКА, ФИЗИКА, ИНГЛИЗ ТИЛИ фанларидан ёзма шаклда ўтказилади.

Танлов давлат (ЎЗБEК) тилида ўтказилади. 

Ҳужжатларни қабул қилиш Ихтисослаштирилган мактаб биноси 1-қаватида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактаб манзили: 

Мирзо Улуғбек тумани,Тепамасжид кўчаси, 4 уй. 

Ихтисослаштирилган мактаб телефон рақами: 262 48-87

Ҳужжатлар 2017 йил 30 декабрь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ушбу университетга кириш имтиҳонлари каби бевосита видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид